Концепция

Жаҳон болалар куни ва ЮНИСЕФнинг 75-йиллигига бағишланган “Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш” халқаро веб-форуми

"Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форуми

Ногирон одамлар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инклюзив муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, замонавий дунёда инсон салоҳияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Шу муносабат билан, Бутунжаҳон болалар куни ва ЮНИСЕФнинг 75 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистонда “Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форумини ташкил этиш режалаштирилган.