alt

Жаҳон болалар кунига бағишланган халқаро веб-форум
"Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш"

19
Ноябр
2022

"Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форуми

Ногирон одамлар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инклюзив муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, замонавий дунёда инсон салоҳияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Шу муносабат билан, Бутунжаҳон болалар куни ва ЮНИСЕФнинг 75 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистонда “Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форумини ташкил этиш режалаштирилган.

Батафсил

Тадбир дастури

Форум

Ўтказиш формати - видеоконференцалоқа. Тадбир бир ялпи мажлис ва икки секциялик йиғилишдан иборат.

Ўтказиш санаси ва жойи - 2021 йил 19 ноябрь, Тошкент ш.

Ишчи тиллар - ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Форум дастури

Тадбир янгиликлари

Янгиликлар
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар инклюзиясини илгари суриш орқали Жаҳон болалар куни нишонланади

UNICEF ва “Zamin” халқаро жамоат фонди ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, қарорлар қабул қилишга жалб этиш ва иштирок этишларини таъминлаш йўли билан уларнинг инклюзиясини кенгайтириш мақсадид саъй-ҳаракатларни бирлаштиради

Батафсил

Ўтган форум

Форум 2020

2019 йилда тарқалган коронавирус (CОВИД-19) касаллиги пандемияси натижасида юзага келган эпидемиологик инқироз бутун дунёни қамраб олди ва глобал миқёсда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказиб, халқаро ҳамжамият олдида пандемияга қарши кураш масаласида, шу жумладан болаларнинг таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида қатор муаммолар мавжудлигини намойиш этди. Пандемия инқирози глобал ҳамжамиятни 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурини амалга ошириш ва унинг барча мақсад ва вазифаларига эришишда, шу жумладан 4-мақсад - «ҳаёт давомида ҳамма учун зарур бўлган инклюзив, тенг ҳуқуқли ва сифатли таълимни таъминлаш ҳамда таълим олиш имкониятларини қўллаб-қувватлаш борасида» жиддий хавф туғдиради.

Батафсил

Тадбир иштирокчилари

Форум иштирокчилари

Тадбир шериклари

Ташкилотчилар
ва тадбир шериклари